Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Антитаначага тест топшириш пулни кўкка совуришми?

Антитаначага тест топшириш пулни кўкка совуришми?

Хорижлик мутахассисларнинг таъкидлашича, антитаначага топширилган тест натижалари одам иммун ҳимояси даражаси тўғрисида ишончли хулосалар қилишга имкон бермайди.

Маълумотларга кўра, антитанача бор-йўқлиги коронавирусдан ҳимояланишнинг аниқ белгиси эмас. Устига-устак, узоқроқ сақланиб қоладиган ҳужайрали иммун реакцияси мавжуд бўлиб, уни антитаначаларга топширилган тест аниқлай олмайди. Бошқача айтганда, сизда антитаначалар даражаси паст бўлиши мумкин, аммо шунга қарамай, ҳужайрали иммунитет орқали вирусга қарши яхши ҳимоя ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Ёки аксинча, юқори даражадаги антитаначалар ва паст ҳужайрали ҳимоя даражаси бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, кросс-реакция туфайли тест нотўғри ижобий натижа кўрсатиши мумкин. Масалан, оддий шамоллашдан кейин қолган антитаначаларни тест Covid-19га қарши иммунитет деб баҳолаши мумкин.

Бундай вазиятда мутахассислар сизни касалликдан кейин «ҳимояланганингизга» ишонч ҳосил қилиш учун пулни беҳуда сарфламасликни маслаҳат беришмоқда: ковиддан тузалган беморларнинг қон плазмаси вируснинг янги вариантлари билан курашишга унчалик қодир эмас.

Илмий нуқтаи назардан, мантиққа тўғри келадиган ягона нарса — имкон қадар тезроқ вирусга қарши эмланишдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг