Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АКТ вазирлиги коронавируснинг олдини олиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилмоқда

АКТ вазирлиги коронавируснинг олдини олиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилмоқда

Фото: «Mitc.uz»

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Huawei компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистонда коронавирусни олдини олишда АКТ-технологиялардан самарали фойдаланиш мақсадида бир қатор келушувлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Келишувларга кўра, Huawei компанияси Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортининг учиб келадиган залда ўрнатилган бир нечта тепловизор камераларни ҳамда рация ва бодикамераларни тақдим этди.

Яқин орада Хитойнинг етакчи клиникалар билан тажриба алмашиш ва коронавирус тарқалишини олдини олишда оптимал йўлни танлаш мақсадида видеоконференц-алоқани ўрнатиш ва йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг