Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Африканинг қайси давлатларида коронавирус кўпроқ кузатилмоқда?

Африканинг қайси давлатларида коронавирус кўпроқ кузатилмоқда?

Фото: «AP Photo»

Африкада қарийб 84 мингдан ортиқ одам янги типдаги коронавирусни юқтириб олди. Қурбонлар сони 2,7 минг кишидан зиёд, дея маълум қилди Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) ҳудудий вакили. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

ЖССТ маълумотига кўра, COVID-19 билан зарарланганлар сони Африка қитъасида 84 183 кишига етди, улардан 2739 нафари вафот этди, 32 мингдан ортиқ киши тузалди.

Коронавирусга чалинганлар, айниқса, ЖАР (15 515), Миср (11 719), Жазоир (7019), Марокаш (6798), Нигерия (5959) ва Гана (5735) да кўпроқ кузатилмоқда.

Касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмганлар кўпроқ Миср (612) ва Жазоир (548)да қайд этилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг