Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

3333: Тўртта ҳудуддан яна 43 нафар беморда коронавирус тасдиқланди

3333: Тўртта ҳудуддан яна 43 нафар беморда коронавирус тасдиқланди

27 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3333 нафарни ташкил этмоқда (+43).

Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 31 нафари Навоий вилоятидан, 6 нафари Тошкент вилоятидан, 4 нафари Тошкент шаҳридан ҳамда 2 нафари Наманган вилоятидан. Уларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлгани учун гумонланиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 2636 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 683 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 4 нафарининг аҳволи оғир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг