Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирусдан соғайганлар сони 2919 нафарга етди

Коронавирусдан соғайганлар сони 2919 нафарга етди

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Наманган вилоятида 4 нафар бемор тузалгани хабар қилинганди. Шунингдек, Самарқанд вилоятида ҳам 7 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати маълум қилди.

Шу тариқа Наманган вилоятида жами касаллик қайд этилганлар 260 нафар бўлиб, эндиликда шундан 251 нафари тузалди. Даволанаётганлар эса 5 нафарни ташкил этиб, ушбу вилоят коронавирусдан холи ҳудуд бўлишга анча яқин турибди.

Самарқанд вилоятида эса жами касаллик аниқланганлар 363 нафар бўлиб, эндиликда шундан 299 нафари соғайди. Айни пайтда даволанаётганлар 62 нафарни ташкил этмоқда.

Шундай қилиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар  сони 2919 нафарни ташкил этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг