Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2 та ҳудудда 200 дан зиёд киши коронавирусни юқтириб олди

2 та ҳудудда 200 дан зиёд киши коронавирусни юқтириб олди

2020 йил 20 сентябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 51 640 (+206) нафарни ташкил этмоқда.

ССВ хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 106 нафари Тошкент вилоятида, 100 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида яшаган 56 ёшли Ў.Б. (эркак) ҳамда 77 ёшли Р.Ш. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 436 нафар, Тошкент вилоятида 119 нафар, Наманган вилоятида 48 нафар, Андижон вилоятида 16 нафар, Қашқадарё вилоятида 13 нафар, Самарқанд вилоятида ҳам 13 нафар, Сирдарё вилоятида 9 нафар, Хоразм вилоятида 4 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 47 932 (+661) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 275 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг