Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2 апрель куни 9211 киши эмланди

2 апрель куни 9211 киши эмланди

Вакцинациянинг иккинчи кунида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан жами 9211 нафар фуқаро эмланди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Вакцина олганларнинг 3726 нафарини 65 ёшдан юқори фуқаролар ва 5485 нафарини тиббиёт ходимлари ташкил қилди.

2 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Тошкент шаҳри (2313 нафар),
  • Қашқадарё вилояти (1021 нафар),
  • Андижон вилояти (783 нафар),
  • Тошкент вилояти (740 нафар),
  • Наманган вилояти (713 нафар) банд қилди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 1 апрель куни 5018 нафар фуқаро эмланган эди.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг