Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

+172. Коронавирус юқтирганлар сони 57 мингга яқинлашди

+172. Коронавирус юқтирганлар сони 57 мингга яқинлашди

Фото:«Xabar.uz»

2020 йил 1 октябрь соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 56997 (+172) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

115 нафари Тошкент шаҳрида,
26 нафари Наманган вилоятида,
11 нафари Андижон вилоятида,
9 нафари Жиззах вилоятида,
5 нафари Сурхондарё вилоятида,
5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
1 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 53457 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3069 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 563 нафари оғир, 267 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг