Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

15 июндан бошлаб ошхоналар, боғча ва буюм бозорлари очилади

15 июндан бошлаб ошхоналар, боғча ва буюм бозорлари очилади

Республика махсус комиссияси ахборотига кўра, 2020 йил 5 июндан бошлаб бир қатор фаолият турларига рухсат берилиши хабар қилинганди.

Шунингдек, 2020 йил 15 июндан бошлаб «яшил» ва «сариқ» ҳудудларда қуйидагиларга рухсат берилмоқда:

  • УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ объектлари фаолиятига.

Шу билан бир қаторда умумий овқатланиш объектлари фаолиятини ташкил этишга қўйиладиган асосий талаблар сифатида қуйидагилар белгилаб қўйилди:

  • банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;
  • фаолиятини 8:00 дан 23:00 га қадар ташкил этиш;
  • столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;
  • бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (10 кишидан кўп бўлмаган бир оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;
  • ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
  • ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;

2020 йил 15 июндан бошлаб «яшил» ва «сариқ» ҳудудларда қуйидагиларга рухсат берилмоқда:

  • МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ташкилотлари фаолиятига.

Бунда:

мактабгача таълим ташкилотларида машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш;

мактабгача таълим ташкилотлари биноларини доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион «тўшак»лар билан жиҳозлаш;

ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши;

тана ҳарорати 37*С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходим ва тарбияланувчиларнинг машғулотларга киритмаслик чораларини кўриш талаб этилади;

  • БУЮМ БОЗОРЛАРИ фаолиятига.

Бунда буюм бозорлари доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион «тўшак»лар билан жиҳозланиши, сотувчилар ва харидорлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган  ҳолларда буюм бозорлари ҳудудига киритмаслик чораларини кўриш талаб этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг