Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

+11. Яна учта ҳудудда аҳоли орасида касаллик чиқди

+11. Яна учта ҳудудда аҳоли орасида касаллик чиқди

2020 йил 1 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3673 (+11) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 7 нафари пойтахтимиз (уларнинг 3 нафари аҳоли, 4 нафари эса стационар карантиндаги фуқаролар ораси)да қайд этилган бўлса, 1 нафардан Тошкент ва Сирдарё вилоятида аҳоли орасидан, 2 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланди.

Айни пайтда юртимизда 2859 (+22) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг