Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ярим финал учрашуви: Англиядан неча киши келади?

Ярим финал учрашуви: Англиядан неча киши келади?

Фото: «Спорт-Экспресс»

Ўн мингдан зиёд англиялик футбол мухлиси Англия – Хорватия терма жамоаларининг ярим финал учрашувини томоша қилиш учун келади. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

«Биз бу ерга келганимиздан жуда бахтиёрмиз, терма жамоамизнинг ярим финалга чиқишини кутмаган эдик. Бу ерда узоқроқ қоламиз деб умид қиламан. Муваффақиятсизликка учрасак, уйга қайтиб кетамиз. Эртаси куни эрталаб соат олтига билет буюртма қилиб қўганман», – дейди футбол мухлисларидан бири.

Нашр маълумотларига кўра, футбол мухлислари Москвагача барча авиачипталарни банд қилиб қўйган (чипта нархи 1,2 минг фунт стерлингдан бошланади). Ҳатто стадион билетлари ҳам тугаб кетган (ўйинга кириш учун чипталар 1,5 мингдан 11 минг фунт стерлинггача).

Аввал хабар қилганимиздек, чорак финалда Англия терма жамоаси Швецияни 2:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Эртага Москва вақти билан соат 21:00 да бошланадиган ярим финал учрашувида Англия терма жамоаси Хорватияга қарши майдонга тушади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг