Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зойир Мирзаев сўконғич ҳокимга жазо тайинлади

Зойир Мирзаев сўконғич ҳокимга жазо тайинлади

Ижтимоий тармоқларда Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Раимовга тегишли давлат хизматчиси учун номақбул сўзлар, ҳақоратлар ишлатилган аудиоёзув эълон қилинган эди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Одоб-аҳлоқ комиссиясининг йиғилишида ана шу масала кўриб чиқилиб, тегишли чора кўриш учун вилоят ҳокими Зойир Мирзаевга тақдимнома киритилган эди.

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг фармойишига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори талабларига риоя қилмаганлиги, давлат хизматчисининг касб этикасини бузганлиги, мансаб ваколатларини суистеъмол қилиб, ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этганлиги учун Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимовга нисбатан «ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг