Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зоир Мирзаевнинг Қашқадарёдаги дастлабки иш кунлари қандай ўтяпти? (фото)

Зоир Мирзаевнинг Қашқадарёдаги дастлабки иш кунлари қандай ўтяпти? (фото)

Қашқадарё вилоятига яқинда тайинланган ҳоким вазифасини бажарувчи Зоир Мирзаев дастлабки иш кунларини Қарши шаҳридаги ҳолатни ўрганишдан бошлаган кўринади.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқовнинг маълум қилишича, Зоир Мирзаев дастлаб Қарши шаҳридаги кўп қаватли уйларни совуқ кунларда иситиш тизими қандай йўлга қуйилганлиги ҳолатини ўрганди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Вилоят ҳокими иситиш тизимини жорий йилнинг 20 ноябрь кунига қадар ишга тушириш ва бу орқали уйларнинг қўлбола ва турли хил йўллар билан иситилишини олдини олишга эришилишини таъкидлаган.

Фарғона ва Хоразм вилоятларида ис газидан заҳарланиб жами етти киши вафот этди, — деди вилоят ҳокими. — Бу каби ҳолат эътиборсиз қолдирилган ҳар қандай жойда бўлиши мумкин. Масъуллар бугундан бошлаб ушбу ҳолатга доир барча зарурий чораларни кўриши ва инсонлар тақдирига бефарқ қарашдек ёмон иллатни йўқотиши керак.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Ҳоким ҳудудни кўздан кечириш давомида хунук ҳолатга ҳам дуч келган. Кўча бўйидаги ошхона тандири ичи чиқинди билан «тўлдирилиб қўйилган».

Бу тандирхона «снос»га тушди. Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

«50 метр наридаги чиқиндихонага боришни эп кўрмаган тадбиркор қандай ривожлансин?» — деб ёзади ҳокимлик матбуот хизмати.

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи З.Мирзаев Қарши шаҳридаги таълим муассасалари атрофидаги савдо дўконларида муддати ўтган маҳсулотлар сотилаётганини аниқлаган. 

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

«Энди таълим муассасалари атрофида энергетик ичимликлар ва муддати ўтган маҳсулотлар сотилиши ҳам жиддий назоратга олинади. Бу каби жиҳатларга ҳам ота-она, ҳам тадбиркор масъул эканлигини унутмайлик!», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг