Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зилзила туфайли икки самолёт Тошкент аэропортига қўна олмай турди

Зилзила туфайли икки самолёт Тошкент аэропортига қўна олмай турди

Ўтган тунда Тошкентда 4 балли зилзила бўлгани хабар қилинган эди. «Новости Ташкентского Неба» канали томонидан маълум қилинишича, зилзила вақтида икки самолёт Тошкент халқаро аэропортига қўна олмай, осмонда айланиб турган.

Тунги соат 02.33да бўлиб ўтган зилзила вақтида икки самолёт – «Fly Dubai» авиакомпаниясига қарашли бўлган ва Дубай – Тошкент (FZ1941) йўналиши бўйлаб учиб келган Boeing 737-8KN ва «Ўзбекистон Ҳаво йўллари»га тегишли Сеул – Тошкент (HY514) рейси бўйича ҳаракатланган Boeing 787-8 Dreamliner қўнишга ҳозирланиб турган.

Зилзила туфайли аэропорт диспетчерлари ҳар икки самолётни ҳаводаги кутиш худудига йўналтирган. Бу чора зилзила натижасида учиш-қўниш йўлаги зарарланмаганига ишонч ҳосил қилиш учун кўрилади. Бир неча дақиқалик кутишдан сўнг ҳар икки самолёт муваффақиятли қўнишни амалга оширган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг