Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Юртимизда ёғ-мой танқислиги бўлмайди — мутахассис

Юртимизда ёғ-мой танқислиги бўлмайди — мутахассис

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси таркибидаги «Чимбой мой инвест» масъулияти чекланган жамияти масъул ходими Азамат Файзуллаев ёғ-мой ишлаб чиқарилиши ҳақида маълумот берди.

– Айни пайтда корхонамизда иш жараёни одатдагидек давом этмоқда. Бу ерда кунига 100-150 тонна чигит қайта ишланади ва 25 тонна сифатли пахта ёғи тайёрланади. Шунингдек, чорва моллари учун шулха ва широт ҳам ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси туфайли эълон қилинган карантин даврида халқимиз эҳтиёжи учун зарур пахта ёғини ишлаб чиқаришда давом этмоқдамиз. Бунинг учун 150 ишчи-ходимимизга барча шароит яратилган. Шахсий гигиена қоидаларига амал қилишга қаратилган амалий ишлар ҳам тизимли равишда йўлга қўйилган. Ушбу қоидага кун давомида амал қилиш назоратга олинган.

Ҳозир Қорақалпоғистон Республикасининг барча ҳудудларидаги деҳқон бозорларига маҳсулотларимизни арзонлаштирилган нархда етказиб беряпмиз. Ушбу саъй-ҳаракатларимиз туфайли карантин пайти бозорларда ёғ-мой маҳсулотлари танқислиги, нархларнинг сунъий ошиши бўлмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг