Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Юртимизда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлади?

Юртимизда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлади?

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудига хорижий жанубий туманлардан жуда илиқ ҳаво оқими киришда давом этади. Мамлакатимиз ҳудудида аввалгидек ҳаво очиқ, ҳарорат 17-20 даража илиқ бўлади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 10-12 даражага юқоридир.

Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда, шиддат билан эсганда шамол тезлиги секундига 23-28 метргача етиши мумкин.

Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудига Ўрта ер денгизи устида шаклланган циклон киришни бошлайди. Республика бўйлаб шамолли об-ҳаво сақланиб туради, ҳамма жойда булутлилик ортади. Шимоли-ғарбий туманлар ва чўлли ҳудудларда айрим жойларга ёмғир ёғади. Марказий ва жанубий туманлар, шунингдек Тошкентда кечга яқин кучсиз ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Фарғона водийси вилоятларида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳаво ҳарорати бир оз пасаяди, лекин шунга қарамасдан меъёрдан юқори бўлади: кечаси 4-7 даража илиқ, кундузи 14-17 даража илиқ, айрим жойларда ҳарорат 20 даражагача кўтарилади. Фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида кундузги ҳарорат кескин пасайиб 3-8 даража илиқ атрофида бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг