Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Юртимиз бўйлаб намозхона ва таҳоратхоналар қурилади

Юртимиз бўйлаб намозхона ва таҳоратхоналар қурилади

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида туризм хизматларини янада диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Унга кўра, 2020 йил 1 январдан меҳмондўстлик даражаси ва объектнинг санитар нормалар ва қоидаларига, маҳсулотнинг тури ва сифати, хавфсизлик чораларини таъминлаш бўйича бошқа талабларга мувофиқлиги ҳамда ходимларининг малакасини тасдиқловчи «Tourist Friendly» («туристларга дўстона») тизими бўйича туризм саноати объектларини ихтиёрий сертификатлаш тизими жорий этилади.

Моддий маданий мерос объектлари ҳудудларида жойлашган, диний тадбирлар ва маросимлар, намоз ўқиш ва ибодат учун мўлжалланган диний биноларга ташриф буюрган шахслардан тўлов ундириш тақиқланади.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги «Вақф» хайрия жамоатчилик жамғармаси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан «Ўзбекистон туризм магистрали» (Хонобод-Мўйноқ) бўйлаб туристлар учун зарур инфратузилма объектлари (кафе, савдо нуқталари, маълумот бурчаги, дам олиш ва кўнгилочар жойлар, таҳоратхона ва намозхоналар) яратиш бўйича Ислом тараққиёти банки маблағларини жалб қилиш масаласи кўриб чиқилаётгани маълум қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Маданият вазирлиги, Давлат туризм қўмитаси ва Ўзбекистон мусулмонлар идораси билан биргаликда икки ой муддатда қуйидагиларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди:

- туристлар учун қўшимча шароитлар яратиш мақсадида жамоат жойларида таҳорат ва ибодат қилиш жойларига хос намунавий талаблар;

- зиёрат қадамжоларида бўлиш, маданий ва ибодат биноларини зиёрат қилиш қоидалари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг