Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Юриш ўлим хавфини қанчалик камайтиради?

Юриш ўлим хавфини қанчалик камайтиради?

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва оммалаштиришга қаратилган оммавий тадбирлар ўтказилмоқда.

Жумладан, 15 июнь, шанба куни Бўка туманида «Соғлом ҳаётга қадам ташла» акцияси доирасида «Саломатлик куни» оммавий тадбирлари ўтказилди. Тумандаги «Бўстон» қишлоғида эрталабки бадан тарбия ўтказилиб, унда ва ҳудудга яқин қишлоқлар аҳолиси томонидан стадионда жисмоний тарбия машқлари бажарилди, қишлоққа кириш йўлаги бўйлаб 5 километр масофага фаол юриш тадбири бўлиб ўтди.


Мутахассислар фикрига кўра, оддий юриш (ҳафтасига камида 8 километр юрганда) юрак қон-томир касалликлари хавфини 31 фоизга ва ўлим хавфини 32 фоизга қисқартиради. Cуяк ва мушакларни мустаҳкамлайди, артериал босимни, қонда холестерин миқдорининг тушишига сабаб бўлади, уйқуни яхшилайди. Ҳар бир қадам энергия сарфланиши, гармонлар ишлаб чиқилиши, мушаклардаги қон таъминотининг яхшиланиши эвазига уларнинг кислород билан бойиши кучаяди, натижада умумий ҳолат яхшиланади. Гимнастика ҳам саломатлик учун фойдали бўлиб, унда енгил гимнастика машқлари бажарилади. Натижада, мушак тизими мустаҳкамланади, бўғимлар ҳаракати яхшиланади. Бундан ташқари, куч, тезлик, чидамлиликни тарбиялайди. Соғломлаштирувчи таъсир кучига эга машқлар туфайли қоматнинг тик ва тўғри ривожланиши таъминланади.

Шунингдек, тумандаги 7-оилавий поликлиника олдида «Саломатлик майдончаси» ва «Соғлом овқатланиш ярмаркаси» ташкил қилинди. Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом овқатланиш ва жисмоний фаолликни аҳамияти хақида маълумотлар берилди. Ушбу тадбирлар ўзига ҳос сайлга айланиб кетди.

Бундан ташқари, туман марказий стадионида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва туман ташкилотлари ходимлари, спорт мактаблари, коллеж ўқувчилари ва аҳоли иштирокида гимнастика машқлари бажарилиб, бу ерда ҳам 5 километрга фаол юриш амалга оширилди. Ушбу стадион ёнида жойлашган эко-паркда катталар ва болалар томонидан велосайр, спорт ҳамда мусиқа мактаблари ўқувчиларининг бадиий чиқишлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг