Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Юлдуз Усмонова нега қуролланган кишилар қуршовида куйлагани сабаби маълум бўлди

Юлдуз Усмонова нега қуролланган кишилар қуршовида куйлагани сабаби маълум бўлди

Фото: «Everyday.uz»

Бир неча кун аввал интернетда Юлдуз Усмонова тўйда автоматик қурол билан қуролланган шахслар қуршовида қўшиқ куйлагани тасвирга олинган видео тарқалганди.

Қозоғистонда Юлдуз Усмонова қўшиқ куйлаган вақтда тўй ташкилотчилари қўриқлаш агентлиги ходимларини жалб қилган. Шунинг учун саҳна олдида қуролланган кишилар кўп бўлган, деб хабар бермоқда «Спутник».

«Туркистон вилояти Сариғаш туманидаги ресторанлардан бирида артистлар чиқиши вақтида тўй маросими ташкилотчилари томонидан тартибни таъминлаш мақсадида қўриқлаш агентлиги ходимларини жалб қилди», — деб маълум қилган Қозоғистон ИИВнинг расмий вакили Алмас Садубаев.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда қўриқлаш ташкилотига нисбатан ходимлар хизмат қуролидан фойдаланиш тартиби бузилиши ҳолати бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 484-моддаси 1-қисми бўйича баённома тузилган.

«Шу билан бирга Тадбиркорлик кодекси доирасида прокуратура органларига қўриқлаш ташкилотида қўриқлаш фаолиятини юритиш соҳасидаги қонунчилик талабларига мос келишини аниқлаш мақсадида режадан ташқари текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқилди», — деб қўшимча қилди у.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг