Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ИИВ тизимида ёш ходимлар билан ишлашнинг устувор йўналишлари белгиланди

ИИВ тизимида ёш ходимлар билан ишлашнинг устувор йўналишлари белгиланди

Фото:«Xabar.uz»

2019 йил 26 август куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг “Ички ишлар органларининг ёш ходимлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди. Бу буйруқ том маънода ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ёш ходимларнинг хизматга амалий мослашишини таъминлаш, касбий шаклланиш жараёнини тезлаштириш ва зиммасига юклатилган вазифаларни мустақил бажариш қобилиятини ривожлантиришдаги маълум муаммоларни  бартараф этишга хизмат қилади.

Ушбу муаммоларни бартараф этиш мақсадида мазкур буйруқда ёш ходимлар билан ишлашнинг қуйидаги 4 та устувор йўналишлари белгиланди:

ижтимоий ҳимоя ва иқтидорлиларни қўллаб-қувватлаш;

билим ва касбий маҳоратини ошириш, спорт билан мунтазам шуғулланишини таъминлаш;

ёшларнинг муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш, ҳуқуқий ҳимоясини яхшилаш

Ёшлар иттифоқининг ички ишлар органларидаги бошланғич ташкилотларнинг фаолиятини такомиллаштириш ва натижадорлигини ошириш.

Бундан ташқари барча ички ишлар органларида ходимларнинг китоб мутолааси маданиятини ошириш ва қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Электрон кутубхона бурчаги” ташкил этилиши ҳам кўрсатиб ўтилган.

Ушбу буйруқ билан ички ишлар органлари ёш ходимлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича 2019-2020 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Ички ишлар органлари тизимидаги айрим лавозимлар бўйича ходимнинг билим даражасига қуйидаги “Минимал стандарт” тизимини жорий этиш бўйича тегишли ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Мазкур тизим ички ишлар органлари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари ва бошқа айрим раҳбарлик лавозимлари учун уларнинг билимига нисбатан жорий этилиб, минимал даражадаги билимга эга бўлмаган ходимларни лавозимга тавсия этмасликни назарда тутади.

 

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг