Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёнғин хавфсизлиги институти жамоаси қабристонларда ҳашар ўтказди (фото)

Ёнғин хавфсизлиги институти жамоаси қабристонларда ҳашар ўтказди (фото)

Фото: Ёнғин хавфсизлиги институти матбуот хизмати

Қурбон ҳайити ҳар йили мамлакатимизда қутлуғ байрам сифатида кутиб олинади.

Ёнғин хавфсизлиги институти жамоаси томонидан жорий йилнинг март ойидан бошлаб ҳар ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари Сергели, Зангиота ва Янгийўл туманларида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилалар, якка ёлғиз ҳамда ногирон фуқароларнинг хонадонларида, Меҳрибонлик уйларида, Олмазор туманидаги «Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати» ҳамда Оҳангарон туманидаги «Саховат» кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларида ҳашарлар ўтказилиб келинмоқда.

Жорий йил 10 август куни Институт ходимлари ва курсантлари ушбу эзгу ва хайрли анъанани давом эттирган ҳолда Тошкент шаҳри Сергели туманида жойлашган қабристонларда (шу жумладан, рус ва корейс халқларининг қабристонларида) уюшқоқлик билан ҳашарлар ўтказди.

Фото: Ёнғин хавфсизлиги институти матбуот хизмати

Ҳашарда Институтнинг доимий ва ўзгарувчан таркибидан жами 100 нафарга яқин ходим ва курсантлар иштирок этди.

Ҳашар давомида Сергели туманининг қабристонларида ободонлаштириш, ариқларни тозалаш, ҳудудни тартибга келтириш, қабристон ҳудудлари чиқиндилардан тозалаш ишлари, қабрлар атрофи эса ёввойи ўтлар ва шохлардан тозалаш каби ишлар амалга оширилди.

Фото: Ёнғин хавфсизлиги институти матбуот хизмати

Азалдан «Қурбон ҳайити» байрамини меҳр-оқибат, хайр-саховат, эзгулик ва яхшилик айёми сифатида қадрлаймиз. Ушбу айём олдидан уюштирилган мана шундай эзгу амаллар ҳар доим ҳам дилларга хушнудлик бағишлаган бугунги хайрли ҳашарлар бунинг яна бир ёрқин исботи бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ
Ёнғин хавфсизлиги институти
матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг