Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Йилига 7 миллион киши ҳаво ифлосланишидан вафот этмоқда. Юртимизда вазият қандай?

Йилига 7 миллион киши ҳаво ифлосланишидан вафот этмоқда. Юртимизда вазият қандай?

Фото: Google.com

Йилига 7 миллион киши ҳавонинг ҳаддан ташқари ифлосланиши натижасида вафот этмоқда. Айниқса, Осиё ва Африка қитъаси мамлакатлари бу кўрсаткич бўйича юқори ўринларда туради.

Одамлардаги юрак касалликларининг 25 фоизи, шол касаллигининг 24 фоизи, ўпка касалликлари ва ўпка саратонининг 43 фоизи ифлосланган ҳаводан нафас олиш натижасида келиб чиқмоқда. Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши нафақат инсон, балки атроф муҳит, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Мутахассисларнинг томонидан Қайрағоч табиий шароитда 350-400 йил яшаши, шаҳар хиёбонларида 120-220 йил серқатнов йўллар атрофида эса, 40-50 йил яшаши аниқланган.

Йирик саноат, металлургия, кимё, кончилик корхоналари атрофида (5 км радиусда) қишлоқ хўжалик ўсимликларнинг ҳосилдорлиги 25-30% га, сифат кўрсатгичлари эса 40-50% га камайиши, автомобиль йўл атрофларида етиштирилган деҳкончилик маҳсулотлари таркибида эса қўрғошин бирикмалари ҳамда айрим кимёвий моддалар рухсат этилган меъёрдан 5-10 баробарга кўпроқ тўпланиши аниқланган.

Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи асосий табиий манба бу шамол эрозияси ҳисобланади. Ер юзига атмосферадан йилига ўртача 4,6-8,3 млрд. тонна чанг зарралари тарқалади. Бу чангларнинг асосий ҳосил бўлиш жойлари ёғингарчилик кам бўладиган ҳудудлардаги чўл ва саҳролар ҳисобланади.

Мисол учун, шамол тезлиги 4 м/с дан ортганда ҳаводаги чанг миқдори ўрмонларда 5-20 мкг/м3, даштларда 20-100 мкг/м3, Ўрта Осиёнинг қуруқ саҳро ва чўлларида 100-150 мгк/м3 га етади. 6 йил давомида ишлатилган ўртача автомобиль атмосферага 9 т СО2, 0,9 т СО, 0,25 т NОх и 80 кг углеводород чиқаради.

Республикамизда 99,5 минг турғун ифлослантирувчи манбага эга 3,5 мингдан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда 2,816 млн. дан ортиқ кўчма ифлослантирувчи манбалар, яъни автомототранспорт воситалари мавжуд. 2010 йилдан 2018 йилгача атмосфера ҳавосига чиқарилаётган ифлослантирувчи моддалар миқдори қарийб 1,3 баробарга ортган ва 2018 йили 2,442 млн. тоннани ташкил этган.

Бундан 65 % ёки 1 млн. 560 минг тоннаси автомототранспорт воситалари ҳиссасига тўғри келади. Йирик шаҳарларда, мисол учун Тошкент шаҳрида эса бу кўрсаткич 80%ни ташкил этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг