Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Яхши мамлакатлар» индекси эълон қилинди

«Яхши мамлакатлар» индекси эълон қилинди

Фото: «Gazeta.a42.ru»

Бугун, 24 январь куни «The Good Country Index» рейтинги янгиланди. «Яхши мамлакатлар» индексида 153 мамлакат 30 дан ортиқ мезонлар асосида жойлаштирилган. Аввалдан айтиб ўтиш керак, рейтингда бизнинг Ўзбекистон йўқ!..

Мамлакатлар бу рейтингда ўз имкониятларидан келиб чиқиб умуминсониятга қўшган ҳиссасига қараб жойлаштирилади. Масалан, бу рейтинг талқинида инсониятга энг кўп нафи тегаётган давлат — Финляндия. Атроф-муҳитни ҳимоялашга катта ҳисса қўшяпти, илм-фани ривожланган, бу ернинг одамлари, сўзи эркин, хуллас, ҳамма соҳада олдинда.

Кейинги ўринларда ҳам шунга ўхшаш, аксарият рейтинглар тепасини тўлдириб турувчи номларга кўзимиз тушади: Ирландия, Швеция, Германия, Дания...


Мавзу доирасида

Бизга «бегона» рейтингда Тожикистон Украинани ортда қолдирди


Ва аксинча, рейтингнинг охиридан Ироқ (153-ўрин), Ливия (152-ўрин), Яман (151-ўрин) каби мамлакатлар ўрин олган. Қизиқ, «яхши мамлакатлар» рейтингидаги охирги ўринларни банд этганлар қандай номланаркан?!

«Катта мамлакатлар»га қарасак, АҚШ бу рейтингда 40-ўринда, Россия 41-ўринда, Хитой эса 59-ўринда жойлашган.

«Яхшими-ёмонми» ҳар ҳолда қўшниларимиздан Қирғизистон (69-ўрин) ва Қозоғистон (105-ўрин) бу рейтингга киритилибди. Туркманистон, Тожикистон, Афғонистон ва Ўзбекистон бу рейтингда йўқ. Нега? No data...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг