Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яшнобод туман ҳокими ўринбосарига нисбатан суриштирув ишлари бошланди

Яшнобод туман ҳокими ўринбосарига нисбатан суриштирув ишлари бошланди

Яшнобод тумани ҳокими ўринбосарининг туман Мактабгача таълим бўлими бошлиғи билан суҳбати тармоқларда тарқалган эди.

Унда ҳоким ўринбосари боғчаларни назоратчилар текшираётгани ва улар асосан омбор ва ошхона билан танишаётганлигини таъкидлаб, ушбу текширув пайтида камчиликлар аниқланмаслиги учун барча МТМлари мудиралари бозордан барра озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиб, омборхоналарига қўйишлари, ошхоналарини саришта сақлашлари ҳақида топшириқ берган ва текширув тугаганидан сўнг харид қилинган маҳсулотларни уйларига олиб кетишлари мумкинлигини айтган.

«Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар МТБ ҳамкорлигида махсус комиссия тузилди ҳамда ҳозирда ушбу иш бўйича суриштирув олиб борилмоқда. Бундай ҳолатларни бартараф этиш юзасидан тегишли барча чоралар кўрилади, зарур бўлса, мансабдор шахслар ҳам ишдан бўшатилади» дея хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

Бундан ташқари махсус комиссия пойтахтимиздаги барча МТМларда бўлиб, уларнинг мудиралари иштирокисиз тарбияланувчиларнинг ота-оналари билан учрашиши ҳамда боғчалардаги таомнома ва болаларнинг овқатланиш сифатини ўрганиши маълум қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг