Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янги йилда ким кўп дам олади: Ўзбекистон ва қўшнилар

Янги йилда ким кўп дам олади: Ўзбекистон ва қўшнилар

Фото: «YouTube»

«News.tj» ёзишича, Тожикистон аҳолиси бу сафарги Янги йил байрамида фақат бир кун — 1 январь куни дам олади. «Байрам кунлари тўғрисида»ги мамлакат қонунида фақат шу куни ишга бормасликка рухсат этилган.

Ўтган йили 31 декабрь якшанбага тўғри келгани учун тожикистонликлар 1 ва 2 январь кунлари ҳам — жами уч кун дам олишган экан.

Марказий Осиёда Янги йил таътили энг узоқ вақт давом этадиган мамлакат — Ўзбекистон. Ўзбекистонликлар 2018 йилнинг 30 декабри — 2019 йилнинг 3 январи оралиғида дам олишади — беш кун. Қўшимча дам олганлик учун эса 2018 йилнинг 29 декабрь (шанба) ва 2019 йилнинг 5 январь (шанба) кунлари ишлаб берилади.

Қозоғистон ва Қирғизистон аҳолиси Янги йилда кетма-кет тўрт кун дам олади. Бу йил 29 декабрдаги (шанба) дам олиш 31 декабрга (душанба) кўчирилади. Қозоғистонликлар 30 декабрдан то 2019 йилнинг 2 январ кунигача дам олиб, 3 январдан ишга чиқишади.

Туркманистонликлар ҳам тожикистонликлар сингари 2019 йилда ҳаммадан аввал ишга чиқишади, чунки олиш куни атиги бир кун — 1 январь.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг