Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Янги йил совғаси» лотереяси ғолиблари аниқланди (фото)

«Янги йил совғаси» лотереяси ғолиблари аниқланди (фото)

Фото: Халқ банки

Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банкининг «Янги йил совғаси» тиражли, пул-буюм ютуқли лотереяси (3-чиқарилиши) ютуқлар тиражи 2018 йил 27 декабрь куни Жиззах шаҳрида «Жиззах вилоят мусиқали драма театри» биносида очиқ тарзда ўтказилди. Бу ҳақда Халқ банки ахборот хизмати хабар берди.

Халқ банки томонидан ташкил этилган ушбу тиражли, пул-буюм ютуқли лотереяда 2 та разрядда, икки миллион донада, жами 4,0 млрд. сўмлик билет муомалага чиқарилган.

Ушбу тиражда республикамизда ишлаб чиқарилган 8 та «Спарк» автомобили, 10 млн., 3 млн. сўмлик ҳамда бошқа кўплаб бошқа пул ютуқлари ўз эгаларини топди.

Таъкидлаш лозимки, жами ўйналган ютуқ фонди суммаси бир миллиард 979 миллион 556 минг сўмни ташкил этади.

Бундан ташқари, ушбу тираж доирасида Халқ банки томонидан Жиззах вилояти Халқ таълими бошқармасига қарашли 32-сонли ёрдамчи интернат мактабига «Дамас» автомобили  хайрия сифатида берилди.

Шунингдек, ушбу мактаб-интернатнинг моддий-техника базасини яхшилаш мақсадида 40 800 000 сўм миқдорида ижтимоий хайрия маблағлари ҳам ажратилди.

— Халқ банки томонидан мактаб-интернатимизга ажратилган «Дамас» автомобили ҳамда ҳомийлик маблағлари чинакамига байрам туҳфаси бўлди, — дейди ушбу мактаб-интернат директори Бекзод Бобоев. — Энди мактаб-интернат ўқувчиларини тиббий кўрик ва маданий тадбирларга олиб боришда ўзимизнинг автомобилга эга бўлдик. Қолаверса, 40 800 000 сўмлик ҳомийлик маблағлари ҳисобидан иш жараёнида фойдаланиш учун музлатгичлар, телевизорлар, тикув машиналари ҳамда бошқа буюмлар харид қилдик. Буларнинг ҳаммаси учун Халқ банки жамоасидан миннатдормиз.

Бундан ташқари, Жиззах шаҳридаги 5-сон ихтисослашган мактабгача таълим муассасасининг моддий-техника базасини яхшилаш мақсадида 51 100 000 сўм миқдорида ижтимоий хайрия маблағлари ажратилди.

Жиззах шаҳар ҳокимлигига қарашли «Жиззах фаровонлиги» хайрия жамғармасига 10 дона ногиронлик аравачаларини харид қилиш учун 20 млн. сўм миқдорида ижтимоий хайрия маблағлари ажратилди.

Бир сўз билан айтганда, Жиззах шаҳрида ўтказилган «Янги йил совғаси» тиражли, пул-буюм ютуқли лотереяси қувончли воқеаларга бой бўлди.

Омади чопган барча ютуқ соҳибларини табриклаб қоламиз.

«Янги йил совғаси» тиражли, пул–буюм ютуқли лотереяси натижаларини ушбу ҳаволадан билиб олишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида 

Изоҳлар 2

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг