Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янги йил олди нархлари: бозорларда қайси маҳсулот қимматладию, қай бири арзонлашди?

Янги йил олди нархлари: бозорларда қайси маҳсулот қимматладию, қай бири арзонлашди?

Фото: «surxontongi.uz»

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси мамлакат бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархининг ўтган ҳафтадаги ҳолатини маълум қилди.

Мол гўшти 26 000 сўмдан 40 000 сўмгача 
 
d4a57e40_1fcc_4c7e_832b_f38075e3abd3_cx0_cy10_cw0_w1023_r1_s.jpg
 
Мамлакатимиз бозорларида 1 кг. мол гўштини 26000 сўмдан 40000 сўмгача бўлган нархларда сотиб олиш мумкин.   
 
Энг арзон нархлар Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилди. 1 кг. мол гўштининг нархи 26000 сўмдан бошланса, энг қиммат нарх ҳам ушбу бозорда – 40000 сўм.   
 
Пойтахтимиз марказий бозорларида 1 кг. мол гўштини 28000 – 38000 сўмдан харид қилиш мумкин. 
 
Қўй гўшти 28 000 сўмдан 44 000 сўмгача 
 
15ed8d8d_8cee_41e0_9432_40e557dd2162_w1023_r1_s.jpg
 
Пойтахт бозорлари орасида Чорсу деҳқон бозорида қўй гўшти нисбатан арзон. 1 кг. қўй гўшти ушбу бозорда 28000 – 37000 сўмгача сотилмоқда. Қўйлиқ, Миробод, Фарҳод деҳқон бозорларида 28000 – 38000 сўм, Юнусобод деҳқон бозорида 34000 – 40000 сўмгача сотилмоқда.
 
Энг қиммат нарх Янги шаҳар бозори (Андижон)да – 1 кг. қўй гўшти 42000 – 44000 сўм.
 
Товуқ гўшти 12 000 сўмдан 20 000 сўмгача 
 
9255f1ea211f0420f24e0d9bb2df9f51_720x480.jpg
 
Энг қиммат нарх Фарғона марказий деҳқон бозорида – 19000 – 20500 сўм
 
Энг арзон нарх Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 12000 – 18000 сўм. 
 
Пойтахт бозорларида 1 кг. товуқ гўшти ўртача 17000 сўмдан сотилмоқда.  
 
Гуруч 4000 сўмдан 13 000 сўмгача 
 
ris_devzira_2_4_lazer.jpg
 
Бу ҳафтада баъзи бозорларда гуруч нархи бироз арзонлашганини кузатиш мумкин.
 
Энг қиммат нарх Навоий шаҳри «Саҳоват» МЧЖга қарашли марказий деҳқон бозори – 6000 – 13000 сўм.

Энг арзон нарх Фарҳод деҳқон бозори (Тошкент шаҳри) – 3500 – 10000 сўм.

Ўсимлик ёғи 8 000 сўмдан 13 000 сўмгача 
 
fe6ddc67a20b6100053ad6be91646d72.jpg
 
Энг арзон нархлар Фарход деҳқон бозори – 8000 – 11000 сўм.
 
Энг қиммат нархлар Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 10000 – 13000 сўм.
 
Бу ҳафтада ўсимлик ёғи кўплаб ҳудудларда бироз қимматлашди. 
 
Ун 1 500 сўмдан 4 500 сўмгача 
 
1_1.jpg
 
Энг арзон нарх Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 1 кг. 1-навли ун 1500 сўмдан 2000 сўмгача.
 
Энг қиммат нарх Янги шаҳар бозори  (Андижон вилояти) –  4000 – 4500 сўм. 
 
Шакар 4 200 сўмдан 5 500 сўмгача 
 
2018_05_08_171720_36c09f33c.jpg
 
Энг қиммат нарх Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозори – 5000-5500 сўм. 
 
Энг арзон нарх Қўйлиқ деҳқон бозори  (Тошкент шаҳри)да – 4200 – 4500 сўм. 
 
Тухум 450 сўмдан 700 сўмгача 
 
eggs_1.jpg
 
Кузатишлар бу ҳафтада ҳам товуқ тухумининг нархида ўзгаришлар бўлмаганини кўрсатмоқда.  
 
Мамлакатимиз бозорларида 1 дона товуқ тухумини ўртача 450-700 сўмдан харид қилиш мумкин.
 
Картошка 1 200 сўмдан 3 000 сўмгача 
 
kartoshka.jpg
 
Пойтахт бозорларида 1 кг. картошкани ўртача нархларда 2000 сўмдан харид қилиш мумкин. 
 
Энг қиммат нарх Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозори – 2000 – 3000 сўмгача. 
 
Пиёз 500 сўмдан 1 000 сўмгача 
 
pic181005142156859.jpg
 
Энг арзон нарх пойтахт марказий бозорларида  – 500 сўмдан 1000 сўмгача.
 
Энг қиммат нарх Янги шаҳар бозори  (Андижон вилояти)да – 1250 – 1500 сўмгача. 
 
Хўжалик совуни 1 500 сўмдан 4 000 сўмгача
 
pic180806095050264.jpg
Мамлакатимиз аксарият бозорларида сифатли хўжалик совунини 3000 сўмдан 4000 сўмгача бўлган нархларда харид қилиш мумкин. Энг арзони эса 1500 сўмдан сотилмоқда. 

Манба: uza.uz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг