Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янги йил байрами арафасида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Янги йил байрами арафасида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Фото:«Norma.uz»

Янги йил байрами арафасида Ўзбекистонликлар неча кун дам олишади? Бу савол кўпчиликни қизиқтириши аниқ. Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев бу ҳақда маълумот бериб ўтди. 

2017 йилдан бошлаб дам олиш кунларини тартибга солиш анъанаси бошланганди. Натижада ўтган 2 йилда (2018, 2019) ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимлар янги йил байрами арафасида кетма-кет 5 кун дам олишган эди.

Жорий йилги тартибга кўра, олдингидек кетма-кет 5 кунлик дам олиш бўлмайди, 3 кун кетма-кет бўлади холос.

Ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

31 декабрь – сешанба (кўчирилган дам олиш куни);

1 январь – чоршанба (Янги йил байрами);

2 январь – пайшанба (кўчирилган дам олиш куни);

Изоҳ: 28 декабрь (шанба) ҳамда 4 январь (шанба) кунлари ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун расман иш куни бўлади.

Ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

1 январь – чоршанба (Янги йил байрами);

2 январь – пайшанба (қўшимча дам олиш куни).

Изоҳ: 30 ва 31 декабрь кунлари ҳафтасига 6 кун ишловчилар учун расман иш куни бўлади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг