Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янги йил байрами арафасида неча кун дам оламиз?

Янги йил байрами арафасида неча кун дам оламиз?

Фото: «Ҳуқуқий ахборот» канали

2017 йилдан бошлаб дам олиш кунларини тартибга солиш анъанаси бошланганди. Натижада ўтган 2 йилда (2018, 2019) ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимлар янги йил байрами арафасида кетма-кет 5 кун дам олишган эди, деб хабар бермоқда «Xushnudbek.uz».

Жорий йилги тартибга кўра, олдингидек кетма-кет 5 кунлик дам олиш бўлмайди, 3 кун кетма-кет бўлади холос.

Ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

  • 31 декабрь – сешанба (кўчирилган дам олиш куни);
  • 1 январь – чоршанба (Янги йил байрами);
  • 2 январь – пайшанба (кўчирилган дам олиш куни);

Изоҳ: 28 декабрь (шанба) ҳамда 4 январь (шанба) кунлари ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун расман иш куни бўлади.

Ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

  • 1 январь – чоршанба (Янги йил байрами);
  • 2 январь – пайшанба (қўшимча дам олиш куни).

Изоҳ: 30 ва 31 декабрь кунлари ҳафтасига 6 кун ишловчилар учун расман иш куни бўлади.

Юқоридаги суратда янги йил байрами арафасидаги иш ва дам олиш кунлари ҳақида батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг