Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янги ташкил этилган туманга янги ҳоким тайинланди

Янги ташкил этилган туманга янги ҳоким тайинланди

Фото: Ҳокимлик ахборот хизмати

Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2020 йил 14 фералдаги қарорига асосан, Чориев Ўткир Абдузоирович Бандихон тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.

Маълумот ўрнида, Ўткир Чориев 1977 йилнинг 30 мартида  Шеробод туманида туғилган. 2001 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.

Фаолияти давомида Шеробод тумани молия бўлими мудири ўринбосари, бўлим мудири,  вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари, вилоят бўйича Ғазначилик бошқармаси бошлиғи, Қизириқ тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Сурхондарё вилояти таркибида Бандихон тумани ташкил этилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг