Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янги фонд таниқли журналист ва блогерлардан иборат жамоатчилик кенгаши тузмоқда

Янги фонд таниқли журналист ва блогерлардан иборат жамоатчилик кенгаши тузмоқда

Фото: Хушнуд Худойбердиев

Журналистика ва блогерлик фаолиятини ривожлантириш, уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш мақсадида яқинда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ташкил этилганди.

Жамоат фондини таъсис этиш бўйича бир гуруҳ журналист ва блогерлар, масс-медиа соҳаси вакиллари ташаббускор гуруҳ сифатида ариза беришган, жумладан улар орасида Муҳрим Aъзамхўжаев, Қобил Хидиров, Лазиз Ҳамидов, Хушнуд Худойбердиев, Бобур Aбидов, Мадина Нурманова, Aброр Исмоиловларни кўрсатиш мумкин, дейилади жамоат фонди хабарида.

Шунингдек, Жамоат фонди қошида оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлардан таркиб топган Жамоатчилик кенгаши тузилиши кўзда тутилган. Хусусан, медиа соҳасининг қуйидаги вакиллари Жамоатчилик кенгаши аъзолигига таклиф этилмоқда:

1) Aзамат Aтажанов (GazetaUz)

2) Умид Шермуҳаммедов (KunUz)

3) Муҳрим Aъзамхўжаев (DaryoUz)

4) Хуршид Далиев (HumanUz)

5) Қамариддин Шайхов (QalampirUz)

6) Aбдуғани Aбдураҳмонов (XabarUz)

7) Навбаҳор Имамова (AmerikaOvozi)

8) Қобил Хидиров (блогер)

9) Нозим Сафаров (блогер)

10) Aли Қаҳҳоров (блогер)

11) Лазиз Ҳамидов (влогер)

(рўйхатни шакллантириш давом этмоқда)

Кенгаш таркиби тасдиқлангандан сўнг, улар томонидан масс-медиа соҳасини янада ривожлантириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилади, журналист ва блогерларнинг эркин ахборот олиш ва тарқатишига оид фаолияти давомида дуч келган муаммоларини доимий равишда муҳокама қилиб боради ва уларнинг ечимини топиш, ахборот маконида нодавлат секторнинг ролини кучайтиришга кўмаклашиш, юзага келган зиддиятли масалаларни ҳал қилишда медиация институтини қўллаш чораларини кўради.

Масс-медиа соҳасига хорижий ва маҳаллий грантлар ва маблағлар жалб қилинади.

Жамоат фонди журналист ва блогерлар, шунингдек матбуот котибларининг малакасини ошириб бориш мақсадида доимий равишда ўқув семинарлари ташкил этиб боради. Сўз эркинлиги ва ахборот маконига оид қонунчиликни такомиллаштириш бўйича фаол жамоатчилик позицияси юзасидан мунтазам таклифлар ишлаб чиқади, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг