Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яна бир меҳнат агентлиги лицензиясидан айрилди

Яна бир меҳнат агентлиги лицензиясидан айрилди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги “Profelite IMP xususiy bandlik agentligi” МЧЖга 2019 йил 12 апрелда берилган Ўзбекистон фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланишга рухсат этувчи 0053-сонли лицензияни тўхтатган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига фуқаролар олдидаги мажбуриятларини белгиланган муддатларда бажармагани тўғрисида шу агентлик устидан кўплаб мурожаатлар келиб тушган. “Profelite IMP xususiy bandlik agentligi” фуқароларни Корея Республикасига ишга жойлаштириш юзасидан улар билан шартнома имзолаган.

Вазирликнинг эслатишича, Корея Республикасида ишга жойлаштириш хусусий бандлик агентликлари ваколатига кирмайди. Фуқароларнинг Корея Республикасидаги вақтинчалик меҳнат фаолиятини йўлга қўйиш икки давлат Меҳнат вазирлиги томонидан имзоланган Англашув меморандуми асосида амалга оширилади. Унга кўра, Е9 виза билан фуқароларни Корея Республикасига ишга жойлаштириш ваколати фақат Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги зиммасига юклатилган.

Мазкур хусусий бандлик агентлигидан жабр кўрганлар бўлса, ИИББга мурожаат қилиш сўралади.

Яқинда «Human» бандлик агентлиги устидан ҳам жиноят иши қўзғатилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг