Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яна 20 та қўшимча самолёт олиб келинади

Яна 20 та қўшимча самолёт олиб келинади

Фото: Президент матбуот хизмати

Видеоселектор йиғилишида сўнгги йилларда 5 та янги хусусий авиакомпания ташкил қилингани, авиапарк 44 тага етгани қайд этилди.

Ўтган йили янги Самарқанд аэропорти «бешинчи осмон» режимида ишлашига ўтгани ҳисобига, ҳафталик авиақатновлар сони 46 тадан 78 тага, йўловчи оқими эса 6,5 мингдан 10 мингтага кўпайди.

Лекин, ички рейслар тақчиллиги кузатилмоқда, темир йўлда ҳафтасига 68 та қўшимча қатновга, 350 та янги вагонга талаб бор. Қорақалпоғистон, Жиззах, Наманган ва Сурхондарёда сайёҳларга автобус етишмайди.

Шу муносабат билан фуқаролик авиацияси раҳбарларига:

  • йил якунига қадар 20 та қўшимча замонавий самолётларни олиб келиб, миллий авиация паркини 64 тага етказиш;
  • авиақатновлар сонини ҳафтасига ҳозирги 461 тадан 700 тага етказиб, йиллик йўловчи ташишни 7,5 миллионга олиб чиқиш;
  • 1 майдан бошлаб водий – Урганч, водий – Термиз, водий – Бухоро, водий – Самарқанд, Термиз – Нукус, Самарқанд – Урганч, Бухоро – Урганч каби йўналишлар бўйича мунтазам авиарейсларни йўлга қўйиш топширилди. Бунда, авиабилет харажатларининг 25 фоизига субсидия берилади ва бунга 60 миллиард сўм ажратилади.

Умуман, жами маҳаллий рейслар сони 2 баравар оширилиб, 100 тага етказилиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг