Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яккабоғ туманига янги ҳоким тайинланди

Яккабоғ туманига янги ҳоким тайинланди

Фото:«UzDaily.uz»

31 июль куни Қашқадарё вилояти Халк депутатлари Яккабоғ туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берган. 

Унда ташкилий масала кўрилди.

Вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири лавозимида ишлаб келган Сафаров Абдирасул Эштемирович Яккабоғ туман ҳокими этиб тасдиқланди.

Сессия ишида вилоят ҳокими Зафар Рўзиев иштирок этиб, нутқ сўзлаган.

Сафаров Абдирасул Эштемирович 1965 йил 15 февралда Яккабоғ туманида туғилган. 1989 йилда Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институтини тамомлаган.

Аввалроқ, Яккабоғ туманининг олдинги ҳокими ва прокурори лавозимдан четлатилгани, ҳоким ўринбосари Мансур Тўймаевга жиноий иш очилгани хабар қилинганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг