Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматлари кўрсатишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида биласизми?

Ягона интерактив  давлат хизматлари портали орқали давлат хизматлари кўрсатишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида биласизми?

Бугунги кунда, Давлат хизматлари марказлари томонидан 130 дан ортиқ турдаги давлат хизматлари кўрсатиб келинмоқда.

Бироқ, ҳозирда давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида қатор муаммолар бўлиб, улардан энг асосийларидан бири бу – онлайн хизматларнинг оммалашмаганлиги ва фуқароларнинг интернет орқали хизматлардан онлайн тартибда фойдаланишга ишончи йўқлигидадир.

Масалан, 2019 йилда кўрсатилган жами 13 миллионга яқин хизматлардан бор йўғи 500 минг таси (5.21 фоизи) онлайн тартибда кўрсатилганлиги ҳам бу борадаги муаммоларнинг мавжудлигини кўрсатади. 

Онлайн тартибдаги мурожаатлар сонининг пастлигини қуйидаги омиллар билан ҳам боғлаш мумкин:

-фуқароларда онлайн хизматлардан фойдаланиш кўникмаларининг етарли даражада шаклланмаганлиги;

- чекка ва олис ҳудудларда инфратузилманинг лозим даражада ривожланмаганлиги;

- ЯИДХПдан фойдаланиш учун ихтисослаштирилган мобил илованинг мавжуд эмаслиги;

- мобил идентификациялаш тизимининг мавжуд эмаслиги.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 январдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5930-сон Фармонига мувофиқ 2020 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳрида 10 турдаги давлат хизматлари фақат ЯИДХП орқали ёки ваколатли давлат органларининг расмий веб-сайтлари орқали кўрсатилиши белгиланди.

Мазкур Фармон ижросини таъминлаш ҳамда аҳолининг давлат хизматларидан он-лайн тартибда фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, уларга янада қулайликлар яратиш мақсдадида Давлат хизматлари марказлари биноларида фуқаролар учунўз-ўзига хизмат кўрсатиш зоналари ташкил этилиб, Марказ ходимлари томонидан ташриф буюрувчи фуқароларга давлат хизматларидан он-лайн тартибда фойдаланишимкониятлари кўрсатилиб, уларнинг давлат хизматлари соҳасидаги билим ва кўникмалари ошириб борилмоқда.

Давлат хизматларидан онлайн тартибда фойдаланишнинг мурожаатчилар учун қуйидаги афзалликлари мавжуд:

- давлат хизматларидан онлайн (24 соат) вақт режимида фойдаланиш;

- давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар ДХМ орқали ёки бевосита хизмат кўрсатувчи органларга мурожаат этганда тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорида тўланади;

- фуқарорларнинг ортиқча вақти ва нақдини сарфлаб давлат органларида сарсон бўлмаслик ва бошқалар.

Шунга кўра, мазур соҳани ривожлантириш учун юқорида қайд этилган муаммоларни бартараф этиш бўйича тизимли ва изчил чора-тадбирларни амалга ошириш лозим бўлади.

Маълумот тариқасида маълум филинадики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сонли Фармонига мувофиқ Давлат хизматлари агентлиги жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади ва шунга кўра Ягона интерактив давлат хизматлари портали, ваколатли органларнинг веб-сайти ёки Давлат хизматлари марказлари орқали юборилган барча мурожаатларни бевосита назорат қилиб боради.

Назорат тадбирлари ва мониторинг натижаларида аниқланган муддат бузилиши, асоссиз рад этилиши, ортиқча ҳужжат талаб этилиши ва бошқа қонунбузилиши ҳолатлари бўйича тегишли таъсир чоралари қўлланилиб, айбдор шахсларнинг ҳатти-ҳаракатлари юзасидан тақдимномалар киритилиши билан бир вақтда, маъмурий жарима жазо чоралари ҳам қўлланилиб келинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг