Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кристин Лагард Самарқандда тадбиркор аёллар билан учрашди

Кристин Лагард Самарқандда тадбиркор аёллар билан учрашди

Фото: Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати

Жорий йилнинг 18 май куни Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори Кристин Лагард Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф чоғида Кристин Лагард қўмита раиси Танзила Нарбаева бошчилигида самарқандлик турли соҳада фаолият юритаётган тадбиркор аёллар билан суҳбатда бўлди. Кристин Лагард уларнинг тадбиркорлик фаолияти учун яратилган имкониятлар, эришилган ютуқлар ва юзага келаётган муаммолар билан қизиқди.

Самарқандлик тадбиркор хотин-қизларимиз ўз фаолиятлари тўғрисида маълумот бериб, Кристин Лагарддан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Бундан ташқари унга Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш, аёллар бандлигини таъминлаш ҳамда аёлларнинг фуқаролик жамиятини ривожлантиришда, ислоҳотларни амалга оширишда олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Меҳмон аёлларнинг тадбиркорлик соҳасида ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда бошқа мамлакатларнинг ва ўзининг тажрибалари билан ўртоқлашди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг