Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хусусий туғруқхоналарга рухсат этилди

Хусусий туғруқхоналарга рухсат этилди

Фото: Google.com

«Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш тўғрисида» Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан хусусий тиббиёт муассасалари учун туғруқни қабул қилиш тиббий фаолият тури билан шуғулланишга рухсат берилди.

Бунда, туғруқни қабул қилиш тиббий фаолият тури билан шуғулланишга фақат Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг «Хавфсиз оналик» стратегияси талабларига риоя этилишини таъминлай оладиган ва белгиланган талабларга жавоб берадиган хусусий тиббиёт муассасаларига рухсат этилади.

Қарорга кўра, 2020 йил 1 мартга қадар соғлиқни сақлаш ва ФҲДЁ органлари ўртасида туғилиш ва ўлим тўғрисида электрон маълумотлар алмашинуви дастури такомиллаштирилади.

2020 йил 1 июлдан бошлаб Электрон маълумотлар алмашинуви дастури барча туғруқни қабул қилиш муассасаларида юритилиши мажбурий ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг