Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ХТВ болалар масжидга бормаслиги учун ота-онадан тилхат олишга кўрсатма бермаган

ХТВ болалар масжидга бормаслиги учун ота-онадан тилхат олишга кўрсатма бермаган

Фото: «Pv.uz»

Ижтимоий тармоқ ва оммавий ахборот воситаларида умумий ўрта таълим мактаблари директори, синф раҳбарлари томонидан мажбурий равишда ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслардан фарзандларини ёзги таътил кунларида тўлиқ назорат қилишлари бўйича тилхат олинаётганлиги тўғрисида турли хил маълумотлар чоп этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ота-оналардан фарзандларини ёзги таътил кунларида назорат қилишлари бўйича тилхат олишга кўрсатма берилмаганлигини расман таъкидлайди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бериб ўтди.

Ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслардан турли мазмундаги тилхат олиниши мактаб директори ва синф раҳбари томонидан ўзбошимчалик билан амалга оширилган хатти-ҳаракатдир.

Фото: Minbar.uz

 

Халқ таълими вазирлиги бу каби ҳолатлар содир бўлганида ота-оналар мактаб вакилларига бундай ҳаракати нотўғри эканлигини тушунтиришлари лозим. Ўз навбатида мана шундай хатти-ҳаракатлар юзасидан вазирликнинг 10-06 ишонч телефонига қўнғироқ қилиш зарур. ХТВ томонидан аниқланган ҳар бир салбий ғайриқонуний ҳолат юзасидан мактаб директори, синф раҳбари ва мутасаддиларга нисбатан қонунчилик доирасида жазо чоралари кўрилади.

Халқ таълими вазирлиги томонидан ёзги таътил даврида ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка йўл қўймаслик чораларини кўриш, таътилни мазмунли ўтказиш бўйича мактабларда ота-оналар йиғилишларини ўтказиш ва ушбу йиғилишларда ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга тегишли тавсиялар бериш юзасидан барча халқ таълими ҳудудий бошқармаларига кўрсатмалар берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг