Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хотин-қизлар қўмитаси раиси янги коммиссияга раҳбарлик қилади

Хотин-қизлар қўмитаси раиси янги коммиссияга раҳбарлик қилади

Фото: «press-club.uz»

2018-2020 йилларда Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ Халқаро меҳнат ташкилотининг ратификация қилинган конвенцияларини амалга ошириш бўйича Республика идоралараро комиссия тузилди.

Комиссияга Бош вазир ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси раҳбарлик қилади.

Комиссия Халқаро меҳнат ташкилоти конвенциялари нормаларини ижро этиш бўйича давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиради.

Қарор билан шунингдек Халқаро меҳнат ташкилотининг ратификация қилинган конвенцияларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Халқаро меҳнат ташкилотига 1992 йилдан аъзо бўлиб, бугунги кунгача ушбу Ташкилотнинг 14 та конвенциясини ратифицикация қилган:

  • Мажбурий Меҳнат тўғрисида Конвенция (С29) - 13.07.1992 й;
  • Қирқ соатлик иш ҳафтаси ҳақида Конвенция (С47)-13.07.1992 й;
  • Байрам кунларига ҳақ тўлаш ҳақида Конвенция (С52)- 13.07.1992 й;
  • Бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш хукукини ҳимоя килиш тугрисида Конвенция (С87) - 17.06.1948 й;
  • Бирлашиш эркинлиги ҳақида Конвенция (С98) - 13.07.1992 й;
  • Бажарилган Меҳнат учун бир хил маош тўлови ҳақида Конвенция (С100) - 13.07.1992 й;
  • Оналикни ҳимоя қилиш ҳақида Конвенция (С103) - 13.07.1992 й;
  • Мажбурий Меҳнатни йўқотиш тўғрисида Конвенция (С105)15.12.1997 й;
  • Дискриминация ҳақида Конвенция (С111) - 13.07.1992 й;
  • Бандлик сиёсати ҳақида Конвенция (С122) - 13.07.1992 й;
  • Меҳнаткашларнинг вакиллари ҳақида Конвенция (С135) - 15.12.1997 й;
  • Коллектив шартномалар ҳақида Конвенция (С154)- 15.12.1997 й;
  • Ишга олишда минимал ёш ҳақида Конвенция (С138) – 03.2008 й;
  • Болалар меҳнатини энг ёмон формаларини таъқиқлаш ва зудлик билан чоралар кўриш ҳақида Конвенция (С182) – 03.2008 й.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг