Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хотин-қизлар қўмитаси бир гуруҳ журналистларни табриклади

Хотин-қизлар қўмитаси бир гуруҳ журналистларни табриклади

Фото:«Xabar.uz»

27 июнь – матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида байрам тадбири ташкил этилди.

Унда Хотин-қизлар қўмитасининг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш зарурлиги, матбуотнинг барча турлари, босма ва интернет нашрлари ислоҳотларни баҳолашда асосий мезон вазифасини ўтаётганига, матбуотсиз бирор бир ташкилот ўз позицияси ва нуқтаи назарини халққа етказиб бера олмаслигига алоҳида урғу берилди.

Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова қўмитаси ҳам фаолиятида ўз қиёфасини янгилаши, халқона қиёфа касб этиши, аёллар юрагига яқинроқ йўл топиши учун ҳеч шубҳасиз, оммавий ахборот воситаларининг кўмагига муҳтож эканини таъкидлаб ўтди. Раис ўз нутқида «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси матбуот вакиллари билан доимо дўстона, ўзаро ҳурмат, эҳтиром руҳидаги  муносабатлар тарафдоридир, чунки, улкан ислоҳотлар даврида зиддиятлар эмас, рақобатлар эмас, ҳамфикрлик, ўзаро шарқона ҳурмат ва эҳтиром яхши натижа беради!» дея таъкидлади.

Фото:«Xabar.uz»

Байрам тадбири жараёнидаги муҳокамаларда Хотин-қизлар қўмитаси бундан кейинги фаолиятида марказий шаҳарлардан тортиб, энг чекка қишлоқларда яшаётган оддий уй бекаларининг ҳаётини яхшилашга, муаммоларини ҳал қилишга амалий ҳисса қўшиши, шунингдек, ўз фаолиятининг барча қирраларини матбуот вакиллари ва жамоатчиликка демократик тамойиллар асосида намойиш этиб боришини маълум қилди.

Тадбирда ўтган вақтда Қўмита фаолиятини фаоллик билан ёритган матбуот нашрлари, веб-саҳифалар ва телерадиодастурлар ходимлари Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ташаккурномалари ва совғалари билан рағбатлантирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг