Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Германиялик экспертлар «Ўзбекистон тарихи» телеканалини яратишда кўмак беради

Германиялик экспертлар «Ўзбекистон тарихи» телеканалини яратишда кўмак беради

Фото: Маънавият ва маърифат маркази матбуот хизмати​

Германия маҳаллий телекомпаниялар ассоциацияси президенти, эксперт Рене Фалькнер билан «Ўзбекистон тарихи» телеканали яратилиши бўйича учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Республика Маънавият ва маърифат маркази матбуот хизмати​ хабар берди.

Германиялик мутахассис «Ўзбекистон тарихи» телеканали яратилиши бўйича таклиф ва тавсияларини билдириб, телеканал фаолияти йўлга қўйилгунга қадар ўзбекистонлик мутахассисларга турли семинар-тренинглар, давра суҳбатлари ташкил этиб, амалий ёрдам беришини айтиб ўтди.

Фото: Маънавият ва маърифат маркази матбуот хизмати​

Учрашувга ҳамоҳанг тарзда Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Конрад Аденауэр номидаги халқаро хайрия жамғармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси билан ҳамкорликда ушбу телеканал яратилиши, функцияси, унда халқаро тажрибаларни қўллаш бўйича яна бир тадбир ташкиллаштирилди.

Унда хорижлик мутахассислар, муҳаррир ва режиссёрлар, техник ходимлар иштирок этиб, телеканални оммалаштириш, халқаро тажрибаларни қўллаш, мутахассисларни кенг жалб этиш бўйича фикр алмашилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йилда Олий Мажлисга Мурожаатномасида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибида «Ўзбекистон тарихи» телеканали ташкил этилишини маълум қилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг