Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш пунктлари очилди

Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш пунктлари очилди

Фото: «Xabar.uz»

Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш учун Тошкент вилоятининг шаҳар-туман Ички ишлар бўлимларида 8 та маълумотларни йиғиш пунктлари фаолият юритаётган эди.

Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати хабар беришича, бугунги кунда хорижга чиқиш паспортини олиш учун мурожаатларнинг кўпайиб бораётганлигини инобатга олиб, шунингдек, аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш ва манзиллий хизмат кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ташаббуси билан Тошкент вилоятининг Ангрен, Бекобод, Нурафшон шаҳарлари ва Бўстонлиқ тумани Ички ишлар бўлимларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларида ҳам маълумотларни йиғиш пунктлари ташкил этилди. Ушбу пунктларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказидан берилган техник қурилмалар ўрнатилиб, хорижга чиқиш паспорти олиш бўйича аҳолига хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.

Ҳозирда Тошкент вилоятида хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш учун ташкил этилган маълумотларни йиғиш пунктлари қуйидаги тарзда тақсимланиб, аҳолига хизмат кўрсатмоқда:

  • Тошкент вилояти ИИББ МваФРБда —Қибрай тумани аҳолисига
  • Чирчиқ шаҳар ИИБ МваФРБда — Чирчиқ шаҳри аҳолисига
  • Янгийўл шаҳар ИИБ МваФРБда — Янгийўл шаҳри ва Янгийўл тумани аҳолисига
  • Охангарон туман ИИБ МваФРБда — Оҳангарон тумани, Оҳангарон шаҳри ва Олмалиқ шаҳри аҳолисига
  • Бўка туман ИИБ МваФРБда — Бўка ва Оққўрғон туманлари аҳолисига
  • Зангиота тумани ИИБ МваФРБда — Зангиота ва Тошкент туманлари аҳолисига
  • Юқоричирчиқ тумани ИИБ МваФРБда — Юқоричирчиқ ва Паркент туманлари аҳолисига
  • Чиноз тумани ИИБ МваФРБда — Чиноз ва Қуйичирчиқ тумани аҳолисига
  • Нурафшон шаҳар ИИБ МваФРБда — Ўртачирчиқ, Пискент туманлари ва Нурафшон шаҳри аҳолисига
  • Бекобод шаҳар ИИБ МваФРБда — Бекобод шаҳри ва Бекобод тумани аҳолисига
  • Ангрен шаҳар ИИБда — Ангрен шаҳри аҳолисига
  • Бўстонлиқ тумани ИИБ МваФРБда — Бўстонлиқ тумани аҳолисига

Жорий йил охиригача вилоятнинг барча шаҳар-туман ИИБ МваФРБларида хорижга чиқиш паспортини олиш учун маълумотларни йиғиш пунктлари очилиши режалаштирилган.

Фаолият юритаётган барча пунктларда иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, уларга тенглаштирилган фуқаролар, ҳомиладор аёллар, ёш болалар ва ногиронларга навбатсиз хизмат кўрсатиш тизими жорий этилган.

Бундан ташқари аҳолига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида якшанба кунлари жадвал асосида навбатчилик ташкил қилинган ҳолда фуқароларни қабул қилиш ва тайёр паспортларни эгаларига тарқатиш амалиёти йўлга қўйилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг