Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хорижда ишга жойлаштиришни ваъда қилган фирма ҳисоб рақами «музлатилди»

Хорижда ишга жойлаштиришни ваъда қилган фирма ҳисоб рақами «музлатилди»

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Интернет тармоғида тарқаган видеода фуқаролар «Rekrut Consulting work hususiy bandlik agentligi» МЧЖ ходимлари уларга Швейцария ва Австрияда ишга жойлашишда ёрдам беришларини ваъда қилиб, хизмат учун пул олгач ваъдаларида турмаганликлари маълум қилинган. Шу сабабли алданган фуқаролар видеомурожаатни интернетга жойлаштиришга қарор қилишган.

Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилишича, ўтган йилнинг июль ойида 37 ёшли Дурдона И., 45 ёшли Марҳабо К.лар юқоридаги масъулияти чекланган жамиятга мурожаат қилишган ва у ерда уларга 25 миллион сўм ва 16 миллион сўм эвазига қариндошларини чет элда ишга жойлаштиришни ваъда қилишган. Шу билан бирга корхона томонидан бир марталик консультация учун шартнома тузилиб, фуқароларга тақдим этилган. Алданган аёллар ушбу шартномаларни имзолаганлар ва тўлов тўлиқ МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказилган.

Тергов давомида аниқланишича, ушбу аёллардан ташқари мазкур МЧЖга яна 22 киши мурожаат қилишган ва уларга ҳам худди шундай шартномалар тақдим этилиб, жами 445.000.000 сўм олинган. МЧЖ раҳбарлари ваъда қилган ишларини бажармасдан, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаганлар.

Ушбу факт асосида ушбу МЧЖ раҳбарларига нисбатан 2019 йил 23 ноябрь куни Тошкент шаҳар прокурори томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») 4-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди.

2019 йил 23 декабрь куни МЧЖ офисида ўтказилган тинтув давомида ашёвий далиллар сифатида қуйидагилар топилди: имзоланган шартномалар, сертификат, муҳр ва бошқа ҳужжатлар. 2019 йил 27 декабрь куни МЧЖнинг ҳисоб рақами «музлатилди».

«Rekrut Consulting work hususiy bandlik agentligi» МЧЖнинг жиноий фаолиятидан жабр кўрганлар Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармасига қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишлари мумкин: 71-281-90-75, 71-252-55-02, 71-281-92-31, 71-281-91-85, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг