Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хоразмда уйи бузилган аҳоли ҳокимликка қарши чиққани айтилмоқда (фото)

Хоразмда уйи бузилган аҳоли ҳокимликка қарши чиққани айтилмоқда (фото)

Ижтимоий тармоқларда кеча, 26 июль куни кечки маҳал Хоразм вилояти Урганч шаҳрида компенсация берилмасдан уйи бузилган аҳоли ҳокимликка қарши чиқишгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Гувоҳларнинг сайтимизга маълум қилишича, норозилик билдириб 1500 га яқин одам чиққан. Улар Урганч шаҳрининг Хонқа туманига чегарадош жойдаги Урганч—Хонқа магистралида жойлашган катта кўприкни икки соатга ëпиб қўйишган.

Урганч шаҳар ҳокими аҳолига компенсация берилишини маълум қилган. Норасмий маълумотларга кўра, вазиятни ҳукумат вакиллари назоратга олишган.

«Урганч шаҳридаги Ашхобод кўчасидаги уйларнинг бузилиши оқибатида кўчада қолган аҳоли кеча «Урганч—Ҳонқа» йўлини тўсиш орқали ўз аҳволига эътибор қаратишга мажбур бўлган эди. Ўзларига вақтинча яшаш учун уй ўрнига берилган палаткаларни тинчлик норизолик намойишчилари бузиб ташлашди», деб ёзмоқда Фейсбукдаги саҳифасида журналист Давлат Назар.

Фото: Фейсбук/Давлат Назар
Фото: Фейсбук/Давлат Назар

Журналист воқеа жойидан фотолар ҳам жойлаган.

«Xabar.uz» вазиятга аниқлик киритиш учун суриштирув ўтказмоқда.

Сўнгги кунларда республиканинг турли бурчакларида қурилиш ва бузилишлар билан боғлиқ нохуш ҳодисалар содир бўлмоқда.

Бир гуруҳ депутатлар ушбу ҳолатлар юзасидан изоҳ сўраб, ҳукуматга мурожаат ҳам қилишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг