Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ходимлари Тошкент пропискаси олиши мумкин бўлган ташкилотлар сони яна биттага кўпайди

Ходимлари Тошкент пропискаси олиши мумкин бўлган ташкилотлар сони яна биттага кўпайди

Фото: «Xabar.uz»

«​Ўзагросервис»​ акциядорлик жамияти ходимлари ҳам Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкинлиги белгиланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Ҳукуматнинг қарори билан «Ўзагросервис» АЖ раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.

Эслатиб ўтамиз, рўйхатда шу пайтгача 73 та ташкилот мавжуд эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг