Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Халқ банки лотереясида жекпот рекорд даражага чиқди

Халқ банки лотереясида жекпот рекорд даражага чиқди

21 август куни Халқ банки «Шарқона лотто» лотереясининг 130-тиражи бўлиб ўтди. Унда қуйидаги рақамлар тушди: 26, 28, 1, 7, 15, 27 + 22

Асосий жекпот бу сафар ҳам ҳеч кимга насиб қилмади. Шу тариқа 131-тираж учун жекпот 1 271 924 800 сўм этиб белгиланди. Бу Халқ банки тарихида рекорд даражадаги ютуқ ҳисобланади.

Кичик жекпотга қўйилган «Спарк» автомобили омадли инсонга насиб қилди. Кейинги тираж учун кичик жекпот 20 000 000 сўм этиб белгиланди.

131-тираж 2019 йил 28 август куни соат 19:00 да «Наво» телеканалида тўғридан-тўғри намойиш этилади.

Бизни кузатишда давом этинг!

Расмий саҳифалар | Официальные страницы 

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг