Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Xabar.uz» мухбири «Олтин қалам» мукофотини қўлга киритди

«Xabar.uz» мухбири «Олтин қалам» мукофотини қўлга киритди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 3 май куни «Туркистон» саройида журналистика соҳасида юксак мукофот – «Олтин қалам» XIV Миллий мукофоти ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Танловнинг интернет-журналистика йўналишида энг яхши журналистик материаллари учун «Xabar.uz» мухбири Барно Султонова 1-ўринни қўлга киритди.

Фото: «Xabar.uz»

Ғолиблар билан танишинг:

Журналистика соҳасида Бош миллий мукофот

Халқаро Пресс-клуб (раҳбари Шерзодхон Қудратхўжаев) ва «Ўзбекистон-24» телерадиоканали (директор Мадамин Сафаров)

Асосий номинациялар:

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (телевидение)

1-ўрин –  «Менинг юртим» телеканалининг «Марказий студия» ахборот-таҳлилий кўрсатуви (муаллиф ва бошловчилар: С.Баҳодиров, А.Пўлатов)

2-ўрин – «Ўзбекистон» телеканалининг «Муносабат» кўрсатуви (муаллифлар: Қуддус Аъзамов, Нурали Орипов)

3-ўрин – Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг «Хабарлар» информацион дастури ижодий жамоаси (гуруҳ раҳбари: Венера Сариева)

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (радио)

1-ўрин – Наргиза Камолова , «Ёшлар» телерадиоканали бош муҳаррири

2-ўрин – Аваз Игамбердиев, «Рухсор ФМ» радиоси бош муҳаррири

3-ўрин – Феруза Ўктамова, Навоий вилоят телерадиокомпанияси биринчи тоифали муҳаррири

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (матбуот)

1-ўрин – «Жаҳон адабиёти» журнали (бош муҳаррир Аҳмаджон Мелибоев); «Ишонч» ва «Ишонч доверия» газеталари (бош муҳаррир Ҳ.Эрматов)

2-ўрин – «Китоб дунёси» газетаси таҳририяти (бош муҳаррир Х.Рустамова)

3-ўрин – Мороз Юлиана, «Правда востока» газетаси мухбири

Фото: «Xabar.uz»

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (интернет)

1-ўрин –  Барно Султонова, xabar.uz

2-ўрин – Кумар Бегниязова, kar24.uz

3-ўрин – Сайёра Шоева, ЎзА

Рағбатлантирувчи мукофотлар учун номинациялар

Чет эллик журналистнинг Ўзбекистондаги энг яхши материали учун – Жереме Хед, журналист ва телебошловчи (Буюк Британия)

Меҳнат муносабатларини ёритишдаги энг яхши материал — «Маърифат» газетаси мухбири Хайриддинмурод Абулфайзиев

Ижтимоий шериклик мавзусидаги энг яхши материал учун — «Ҳуррият» газетаси ходими Жобир Хўжақулов

Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги энг яхши материал учун – Санжар Эшмуродов («Маҳалла» газетаси мухбири)

Энг яхши фоторепортаж учун – Ҳаким Йўлдошев («Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари фотомухбири)

Энг яхши матбуот хизмати – Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати (раҳбари – Фурқат Санаев)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг