Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вилоят прокурори ва ИИББ бошлиғи лавозимидан олинди, аммо...

Вилоят прокурори ва ИИББ бошлиғи лавозимидан олинди, аммо...

Фото: Xabar.uz

Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов, Президент Админстрацияси раҳбари З. Низомидинов иштирок этмоқда.

Президент админстрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов кун тартибидаги масала юзасидан фикр билдириб,  вилоят сектор раҳбарларининг лавозимга муносиблик масаласи ҳам айни пайтда давлат раҳбарининг эътиборида эканини таъкидлади.

Хусусан, вилоят прокурори, ИИББ бошлиғи лавозимидан озод этилиб, «вазифасини бажарувчи» мақомида вақтинча ишлаши, Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясида масала юзасидан тегишли қарор қабул қилиниши айтилди.

«Бу қарор, берилган муддат бу икки раҳбарга ўзини кўрсатиш учун имконият» дея таъкидланди йиғилишда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти ҳокими ишдан олингани, унинг ўрнига янги ҳоким тайинлангани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг