Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вазирлар Маҳкамасида тайинловлар амалга оширилди

Вазирлар Маҳкамасида тайинловлар амалга оширилди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларига раҳбарлар тайинланди.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра,  Сарвар Ғаниевич Ашуров Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш масалалари котибиятининг мудири этиб тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Шарифбек Шамсиддинович Ҳасанов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекциясининг бошлиғи этиб тайинланди ва шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти мудирининг ўринбосари — Туризм ва спортни ривожлантириш масалалари шуъбаси мудири лавозимидан озод қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг