Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ватанпарварлар боғи»да Амир Темур юришлари саҳналари бунёд этилади

«Ватанпарварлар боғи»да Амир Темур юришлари саҳналари бунёд этилади

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Қарши шаҳрида жойлашган «Ватанпарварлар боғи»да Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, вилоят Ёшлар иттифоқи ҳамда Маънавият ва маърифат маркази масъул ходимлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Унда мингдан ортиқ ўқувчи-ёшлар, вилоят фаоллари ва маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам қатнашиб, боғ ҳудудида келгусида бажарилиши кўзда тутилган кенг кўламли ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

«Боғдаги музейни бойитиш учун махсус ишчи гуруҳи тузилган бўлиб, улар Жанубий Кореянинг етакчи ва бой тажрибага эга бўлган музейларидан тажриба олиб келди. Энг сўнгги инновацион технологиялар асосида боғ ва музей замонавий кўриниш касб этади. Келгусида Амир Темур ғори макетини ҳам ясаш ниятимиз бор. Бу борада ҳам ишга киришилган. Шунингдек, Амир Темур ва Илёсхўжа ўртасида бўлиб ўтган «Лой жанги» саҳнаси ҳам боғда акс эттирилади», — дейди Қашқадарё вилоят ҳокими Зафар Рўзиев.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Қарийб 7 гектар ҳудудни эгаллаган «Ватанпарварлар боғи»да 2018—2019 йилларда 29,3 миллиард сўмлик реконструкция ишларини амалга ошириш мўлжалланган.

«Ватанпарварлар боғи»нинг фаолиятини самарали йўлга қўйиш бўйича амалга ошириладиган ишларнинг «Йўл харитаси»га мувофиқ жорий йилнинг март ойига қадар боғ ҳудудига бепул «Wi-Fi» ўрнатилиши ҳамда кутубхоналар бунёд этилиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг